АсосийДУНË

Туркия Президент девонининг велосипед сафари Каппадокиядан бошланди (фото)

Туркия Республикаси Президент девони, Маданият ва туризм вазирлиги ва Туркия туризмни тарғ...

'Туркия Президент девонининг велосипед сафари Каппадокиядан бошланди (фото)'ning rasmi

Туркия Республикаси Президент девони, Маданият ва туризм вазирлиги ва Туркия туризмни тарғиб қилиш ва ривожлантириш агентлиги (ТГA) ҳамкорлигида ташкил қилинган "Туркия Президент девони велосипед сафари" тарихий ва табиий гўзалликларга бой мароқли йўналиш бўйича бўлиб ўтади.

"Туркия Президент девонининг велосипед сафари" биринчи марта 1963 йилда Туркия Велоспорт федерацияси томонидан дунёдаги ягона қитъалараро велоспорт тур сифатида ташкил этилди ва "Мармара сафари" деб номланди. Бу йилги велосипед сафари 11 апрель куни Каппадокияда бошланиб, 18 апрелда Кушадасида тугайди. Маршрут давомида иштирокчилар табиат гўзаллигидан баҳраманд бўлишади. 12 мамлакатдан келган иштирокчиларнинг беллашувлари, ҳар куни 3 соат давомида Eurosport TVда намойиш этилмоқда, бу эса, велосипед пойгаси ихлосмандларига ўз уйларидан туриб кузатиб бориш имконини бермоқда.

Велосипед сафари масофаси 1347 километр атрофида бўлиб, унинг маршрути Коня, Бейшеҳир, Aланя, Кемер, Гоғубели чўққиси, Фетҳие, Мармарис, Тургутреис, Бодрум ва Кушадаси каби тарихий жойларни ўз ичига олади. Белгия, Исроил, Италия, Испания, Франция, Россия, AҚШ, Норвегия, Голландия, Қозоғистон, Швейцария ва Малайзиядан жамоалар ва спортчилар сайёҳлик йўналишлари бўйлаб саёҳат қилиш билан бирга Туркиянинг таниқли табиий ва тарихий диққатга сазовор жойларидан баҳраманд бўлишади.

Барқарор туризм концепциясига мувофиқ, Туризм вазирлиги томонидан тақдим қилинадиган "Велосипед учун қулай турар жой ҳужжати ва хавфсиз туризм сертификати" жорий қилинди. Ушбу чора-тадбирлар бошқа санитария-гигиена тадбирлари билан бир қаторда бу йилги велоспорт сафари иштирокчиларнинг хавфсизлиги ва саломатлиги кафолатланган ҳолда давом этишини таъминлайди.

Туркия Туризмни тарғиб қилиш ва ривожантириш агентлиги (ТГA) 

ТГA Туркиянинг ички ва халқаро туризм соҳасидаги таниқли йўналиш бўлишини таъминлаш, унинг маданий, маърифий, табиий, биологик ва тарихий меросини тарғиб қилиш ҳамда миллий иқтисодиётда  қисқа ёки узоқ муддатли туристик инвестициялар улушини ошириш ва туризм соҳасида хизмат кўрсатишни янада яхшилаш билан шуғулланади. Маданият ва Туризм Вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган дастур бўйича ТГA Туркиянинг  ўз туристик мақсадларига эришишга ёрдам бериш учун барча реклама, маркетинг ва коммуникация ишларини олиб бориш, бутун дунё бўйлаб мавжуд туристик ресурсларни тарғиб қилиш  ва сотиш ҳамда туризм стратегиялари ва сиёсатларига мувофиқ потенциал туристик ресурсларни ривожлантириш учун жавобгардир.  

"Хавфсиз туризм сертификати дастури" 

Туркия 2020-йилги сайёҳлик мавсуми учун “Хавфсиз туризм сертификати дастури”ни амалга оширди. Соҳанинг асосий иштирокчилари томонидан тезкор равишда қабул қилинган ушбу дастур соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат ва ичимликлар, транспорт ва турар жойларни ўз ичига олган ва бошқа кўплаб соҳага тегишли муассасалар томонидан амалга оширилиши керак бўлган бир қатор тадбирларни ҳам маҳаллий аҳоли, ҳам хорижий меҳмонлар учун белгилаб берди.

Велосипед учун қулай турар жой ҳужжати

Велосипед туризмини тарғиб қилиш учун 2020 йил 25 августда Туркиянинг расмий газетасида велосипед учун қулай турар жой сертификатлари тўғрисида хабарнома эълон қилинди. Ушбу сертификатни олиш учун сайёҳлик давомида маршрут бўйича тўхташ жойлари (турар жойлари) ТГA расмий веб-сайтида жойлашган талабларга жавоб бериши керак. Бундан ташқари, https://gocyclingturkiye.com/ веб-сайтида табиий ва тарихий бойликларга бой бўлган ҳудудлар орқали ўтадиган маршрутлар тўғрисида маълумотлар жойлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар