Юртимизда пенсия соҳасида 1 июндан қандай ўзгаришлар бўлиши маълум қилинди

ЖАМИЯТ 13.04.2021, 16:10
Теглар: Пенсия
Юртимизда пенсия соҳасида 1 июндан қандай ўзгаришлар бўлиши маълум қилинди

Пенсия жамғармаси Ўзбекистонда пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқаролар учун 1 июндан қандай ўзгаришлар бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси ахборот хизмати хабар берди.

Пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилнинг 1 июнидан бошлаб:

- пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр — 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобга олинади;

- уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш бекор қилинади;

- ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилади;

- пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланади ва тўланади;

- пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун аризалар фуқаролар томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига мурожаат қилмаган ҳолда, тижорат банклари филиалларида банк пластик карталарини очиш жараёнида ёки банк мобиль иловалари орқали электрон шаклда расмийлаштирилади;

- фуқароларнинг пенсияга бўлган ҳуқуқи йўқолганлигини тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этиладиган электрон маълумотлар асосида аниқлаш орқали пенсияларни нақд пулсиз шаклда олувчи шахслар томонидан ҳар олти ойда Пенсия жамғармасининг бўлимига келиш ҳамда масъул ходимлар томонидан жойларга чиққан ҳолда мониторинг ўтказиш мажбурияти бекор қилинади.

Шарҳлар

Франция бўйлаб минглаб одамлар Макроннинг пенсия ислоҳотига қарши намойишга чиқди (видео)

20.01.2023, 11:24

Францияда мамлакатнинг йирик касаба уюшмалари уюшмаси томонидан пенсия ёшини 64 ёшга кўтаришга қарши оммавий иш ташлаш ва норозилик намойишлари бошланди. Ташкилотчилар режасига кўра, митинглар Франциянинг...
Пенсия даврида яшаш учун энг яхши мамлакатлар рўйхати эълон қилинди

18.12.2021, 22:58

Our Life Plan портали Express нашри билан ҳамкорликда Пенсия даврида яшаш учун энг яхши мамлакатлар рейтинги эълон қилди.Тадқиқотчилар маълумотига кўра, пенсия даврида яшаш учун энг...
Ҳозирги кунда бир ойлик ўртача пенсия миқдори қанча?

30.10.2021, 20:27

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991-2021 йиллардаги Фармонларига асосан пенсияларнинг миқдори 67 маротаба оширилди. Бу ҳақда пенсия жамғармаси хабар берди.Пенсия жамғармаси тизимида ҳисобга олинган пенсия олувчиларнинг 2016...
Ўзбекистонда пенсиялар миқдори 30 йилда 67 марта оширилган 

20.10.2021, 07:50

Расмий хабарга кўра, 1991-2021 йилларда 67 марта пенсия миқдори оширилган.Шунингдек, 2021 йил сентябр ойида бир ойлик ўртача пенсия миқдори қуйидагини ташкил этган: Тошкент шаҳрида - 1...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1