2021-йилнинг 13-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Aндрей Руденкони қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати хабар қилди.
Учрашувда бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги давраси якунлари сарҳисоб қилинди, икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди ҳамда жорий йилда турли даражаларда қўшма тадбирларни ўтказиш борасида режалар белгилаб олинди.






