АсосийЖАМИЯТ

Жиззахда мудҳиш ҳодиса: юк автомобилининг газ баллони ота-бола турган жойда портлаб кетди, 7 ёшли болакайнинг оёқлари кесиб ташланди (видео)

Жиззах шаҳридаги Мустақиллик кўчасининг «Ойбек» номли хусусий клиника олдидан ўтган қисмид...

'Жиззахда мудҳиш ҳодиса: юк автомобилининг газ баллони ота-бола турган жойда портлаб кетди, 7 ёшли болакайнинг оёқлари кесиб ташланди (видео)'ning rasmi

Жиззах шаҳридаги Мустақиллик кўчасининг «Ойбек» номли хусусий клиника олдидан ўтган қисмида кеча, 13 апрель куни тонг соат 7:40 атрофида «Тоза ҳудуд» корхонасига тегишли, Исузу русумли чиқинди ташувчи юк машинасининг 100 литр ҳажмли метан газ баллони портлаган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳодиса оқибатида пиёдалар ўтиш жойида йўлни кесиб ўтиш мақсадида турган икки киши — 1982 йилда туғилган эркак «иккала оёғининг жароҳатлари» ташхиси билан ва унинг 2004 йилда туғилган ўғли «иккала оёғининг синиши» ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода воқеа қандай содир бўлгани акс этган. Шу куннинг ўзида вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилди. Ҳайдовчининг маълум қилишича, машина 4 ойлар аввал техник кўрикдан ўтган. Ҳодиса содир бўлган вақтда ҳайдовчи орқа томонда қаттиқ овоз чиққанини, ўзи ҳам нима бўлганини англамай қолганини гапириб берган. 

Ҳодиса содир бўлгач, ота ва боланинг саломатлиги юзасидан "Замон" шифохона шифокорларидан маълумот олди

Қайд этилишича, отанинг аҳволи яхши, аммо боланинг ҳар икки оёғи кесиб ташланган. 

    Бошқа янгиликлар