АсосийSiyosat

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига янги ўринбосар тайинланди

'Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига янги ўринбосар тайинланди'ning rasmi

Президент қарори билан Бахтиёр Раҳимов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Тайинловдан олдин у президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Давлат божхона қўмитасида турли лавозимларда ишлаб келган.

Бахтиёр Раҳимов янги лавозимида Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизимининг самарали ишлашини таъминлаш, тармоқ ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, ташқи бозорларда комплекс маркетинг сиёсатини олиб бориш, шунингдек, транспорт-коммуникация ва логистика салоҳиятини ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштиришга масъул бўлади.

    Бошқа янгиликлар