Туркияда коронавирусдан жабрланганларнинг сони кескин ошгани муносабати билан давлат Президенти Тойиб Эрдоган бугундан бошлаб икки ҳафта давомида қаътий чоралар қўлланиши кераклиги ҳақида гапирди.
"Коронавирус юқиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани туфайли Туркия ҳукумати чекловчи чораларни кескинлаштиришга қарор қилди. Рамазоннинг дастлабки икки ҳафтасида шаҳарлар аро қатнов тақиқланади. 20 ёшгача бўлган ва 65 ёшдан ошган одамлар учун кўчага чиқиш чекловлари қайта жорий этилади. Соат 19.00 дан (илгари 21.00 дан) 5.00 гача кўчага чиқиш тақиқланади. Ресторанлар фақат етказиб бериш хизматида ишлайди” дейди давлат раҳбари.






