Тошкент шаҳар Учтепа тумани 81-сонли математика фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 11-а синф ўқувчиси Жаҳонгир Шерзодов муддатидан олдин 13 та халқаро университет талабаси бўлди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

Жумладан Америкадаги Ҳарфорд университети, Флорида Халқаро университети ва Ғарбий Вашингтон университетларига ахборот технологиялари йўналишида грант асосида ўқиш имкониятига эга бўлди.









