Бу ҳақда самимий, дилкаш ва энг муҳими Аллоҳ юқтирган истеъдодга эга ижодкор — Ўзбекистон халқ ҳофизи Оролмирзо Сафаров бу ҳақда "Shou-biznes yangiliklari" телеграм канали томонидан уюштирилган учрашувда маълум қилди.
Бу хонанданинг иккинчи турмушидан дунёга келган фарзанди бўлади. Ўғлига ўзи ҳурмат қиладиган яқинларининг шарафига Бахтиёр деб исм қўйган.
Эслатиб ўтамиз 2012-2013 йилларда Оролмирзо Сафаровнинг ҳаётида улкан армонларни муҳрлади. Кетма-кет жудоликларга учради. Тўнғич ўғли Бахрулло кутилмаганда инсульт бўлиб, оламдан ўтди. Кўкрак саратонига чалинган рафиқаси ҳам 2013 йилнинг 2 майида вафот этди. Орадан бир ой ўтар-ўтмас онасидан ҳам айрилган эди.






