1

Зойир Мирзаев: Эътиборсизлигимиз сабаб 15,3 млрд. сўм ўзлаштирилмади

ЖАМИЯТ 14.04.2021, 20:36
Зойир Мирзаев: Эътиборсизлигимиз сабаб 15,3 млрд. сўм ўзлаштирилмади

Қашқадарёда вилоят раҳбарларининг тадбиркорлар ва жамоатчиликка мурожаати бўлиб ўтди. Илк мурожаатни биринчи сектор раҳбари - вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошлаб берди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокими маълум қилди.

Йиғилишда Зойир Мирзаев вилоятдаги иқтисодий камчиликлар, тадбиркорлик хусусидаги фикрларини билдириб ўтди:

2020 йилда тижорат банклари томонидан ижтимой дастурлар доирасида ажратилган тайёр кредит ресурсларидан 15,3 млрд. сўм айрим масъулларнинг эътиборсизлиги сабаб ўзлаштирилмасдан қолди.

Мурожаатни кенг ёритиш мақсадида бир гуруҳ журналист ва блогерлар ҳам иштирокэтди ва Зойир Мирзаев ва бошқа сектор бошлиқларига саволлар билан мурожаат қилди:

1.5 трлн. сўм ажратилган тадбиркорлик соҳасида камчиликлар ҳам бўлдими?  

- Вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кўплаб камчиликларга йўл қўйилган, - деди вилоят ҳокими. - Хусусан, юридик мақомдаги янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш топшириғи Шаҳрисабз шаҳрида 44 фоизга, Деҳқонободда 44 фоизга, Шаҳрисабзда 51 фоизга, Қаршида 58 фоизга, Муборакда 59 фоизга бажарилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1