АсосийJamiyat

Сенат томонидан янгийўллик аёлнинг мурожаати назоратга олинди

'Сенат томонидан янгийўллик аёлнинг мурожаати назоратга олинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 14 апрель куни Тошкент вилояти Янгийўл туманида истиқомат қилувчи Р.Қўчқарованинг оилавий оғир шароити ва фарзандлари учун бола пулини олишда юзага келаётган муаммолар акс этган видеоблог ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан мазкур ҳолат назоратга олинди. Тез орада ушбу ҳолат юзасидан батафсил маълумот тақдим этилади.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати давлат ва жамият тақдирига бефарқ бўлмаган, аҳолимиз турмуш даражаси янада яхшиланиши йўлида қилаётган меҳнатлари учун фаол фуқароларга ўз миннатдорлигини билдиради.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар