1

17 апрель куни Тошкентнинг икки туманида электр энергияси ўчирилади

ЖАМИЯТ 15.04.2021, 19:45
17 апрель куни Тошкентнинг икки туманида электр энергияси ўчирилади

2020 йил, 17 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор ҳамда Юнусобод туманларида «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси томонидан метрополитен йўналишларида олиб бориладиган қурилиш ишлари ҳамда ҳуддудаги Л-ДОК-1, 2 қуввати 110 кВ бўлган юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғидаги темир-бетон устунлар жойини ўзгартириш (демонтаж) ишлари олиб борилади. Бу ҳақда «Toshkent shahar EТК» AJ матбуот хизмати маълум қилган.

Ушбу таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:

Олмазор туманидаги 21-сонли  оилавий поликлиника, АТС-248, руҳий касалликлар касалхонаси, «Иброҳим ота» МФЙ, «Гулзор» МФЙ, «Тараққиёт» МФЙ, «Олтинсой» МФЙ, «Мирпулатова» МФЙ, «Қорасарой» МФЙ, «О. Ҳотамова» МФЙ, «Ҳасанбой» МФЙ, «Аҳил» МФЙ ҳамда «Янги Тошкент» МФЙларида жойлашган  аҳоли хонадонлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари;

Юнусобод туманидаги 6, 7, 8, 9 ва 10-даҳаларида, «Собиробод» МФЙ, «Уч қаҳрамон» МФЙ, «Чинор» МФЙ, «Шодлик» МФЙ, «Ғайратий» МФЙ, «Туркистон» МФЙ, «Астраобод» МФЙ, «Гулзор» МФЙ, «Ш.Казакбаева» МФЙ, «Беруни» МФЙ ҳамда «Ҳасанбой» мавзесида, шунингдек, «Корзинка» савдо комплексида электр энергияси соат 07:00 дан 18:00 қадар вақтинчалик ўчирилади.

«Toshkent shahar EТК» AJ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли тумандаги ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1