1

Хорижий тадбиркорларга Ўзбекистонда ҳеч қандай тўсиқларсиз тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади

ЖАМИЯТ 16.04.2021, 08:20
Хорижий тадбиркорларга Ўзбекистонда ҳеч қандай тўсиқларсиз тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади

Бу ҳақда Адлия вазирлиги мутасаддилари билан АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Фуқаролик кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси 2 қисм, 75 та боб ва 1 287 та моддадан ташкил топган.  

Лойиҳани тайёрлашда алоҳида қонунларда ва фуқаролик кодексида мазмунан такрорланадиган бир қатор қоидалар (интеллектуал мулкка оид, юридик шахслар фаолияти ташкилий масалалари ва бошқалар) амалдаги Кодексдан чиқариб ташланган бўлса, шундай қоидалардан айримлари (масалан: лизинг қоидалари) амалдаги қонунлардан кодекс лойиҳасига кўчириб ўтказилмоқда.  

Шунингдек, хорижий компанияларга Ўзбекистонда ўз филиалини рўйхатдан ўтказиб, ҳеч қандай тўсиқларсиз тадбиркорлик (хўжалик) фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш, мулк хусусий ёки давлатга тегишли бўлишидан қатьий назар бир хил ҳуқуқий ҳимоя белгилаш, Давлат реестрига киритилган маълумотга ишониб мулкни сотиб олган мулкдордан, илгариги сотувчи томонидан қандайдир ҳуқуқбузилишга йўл қўйилган бўлсада мулкни қайтариб олинмаслиги ҳамда мулк ҳуқуқининг ҳимоясини таъминлашга қаратилган бошқа янги қоидаларни жорий этиш назарда тутилмоқда.  

Яна бир янгилик бу фуқаролик қонун ҳужжатларини виртуал макон (интернет)да вужудга келадиган муносабатларга ҳам татбиқ этиш, электрон ёки бошқа техник воситалар ёрдамида тузилган битимларни ёзма шаклга тенглаштириш, электрон алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда товарларни сотишнинг, рақамли пул (криптовалюта) муомаласининг асосий қоидалари белгиланаётганидир.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1