1

2015 йилда Тошкентда қарийб 615 минг тонна маиший чиқиндилар махсус полигонларда зарарсизлантирилди

ЖАМИЯТ 25.02.2016, 15:34
2015 йилда Тошкентда қарийб 615 минг тонна маиший чиқиндилар махсус полигонларда зарарсизлантирилди

Тошкент шаҳрида чиқиндиларни қайта ишлаш ва утиллаштириш фаолияти билан шуғулланувчи 66 та корхоналар вакиллари иштирокида кенгайтирилган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан ташкиллаштирилди.

Тошкент шаҳрида чиқиндиларни қайта ишлаш ва утиллаштириш фаолияти билан шуғулланувчи 66 та корхоналар йилнинг ҳар бир чораги якунига кўра ўзлари томонидан қайта ишланган чиқиндилар ҳажми тўғрисида махсус шаклга мувофиқ Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига маълумот тақдим этади. 

Ушбу корхоналар томонидан топширилган ҳисоботларга кўра 2015 йилнинг 12 ойида жами 190 804,96 тонна турли чиқиндилар қайта ишланиб, истеъмолга чиқарилган бўлса, таркибида симоб токсик моддаси бўлган 404 613 дона энергияни тежовчи лампалар демеркуризация қилиниб, 614 862,74 тонна маиший чиқиндилар махсус полигонларда зарарсизлантирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1