Apple корпорацияси мутахасислари ўзининг iPhone смартфонлари учун янги ҳимоя тизимни ишлаб чиқади, деб ёзади “Вести”.
Ишлаб чиқилаётган янги ҳимоя тизимини ҳатто ҳукумат вакиллари ҳам амалдаги усуллар ёрдамида бузиб кира олмайди.
Ўтган ҳафтада Калифорния суди Apple корпорациясидан махсус хизмат ходимларига террорчининг смартфонидаги маълумотларга кириш имконини берувчи махсус дастур ишлаб чиқишни талаб қилган эди.
Корпорация раҳбари Тим Кук iPhone смартфонларини бузиб кириш имконини берувчи дастурни махсус хизмат ходимларига тақдим этмоқчи эмаслигини билдирган.