1

Эртага пойтахтнинг икки туманида тирбандлик юзага келиши мумкин. Сабаби...

ЖАМИЯТ 16.04.2021, 20:12
Эртага пойтахтнинг икки туманида тирбандлик юзага келиши мумкин. Сабаби...

Эртага, 17 апрел куни соат 07:30дан 13:30га қадар Салар – Яланғоч стансиялари  оралиғида, яъни 2 пикетнинг 4-километридан 5-километригача бўлган масофадаги темир йўлни янгилаш (реаблитасия) ишлари амалга оширилади.Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг Матбуот хизмати маълум қилди.

 Хабарга кўра, бу жараёнда оғир техникалардан фойдаланилади.

    

Шу сабабдан, Мирзо Улуғбек туманининг Шаҳриобод кўчаси ҳамда Юнусобод туманининг Боғишамол кўчаларида тирбандлик юзага келиши мумкин.  

“Ўзбекистон темир йўллари” AЖ раҳбарияти бундай ноқулайлик учун олдиндан узр сўраган ҳолда, ҳайдовчилардан ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда фаол бўлишларини сўраб қолади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1