АсосийSiyosat

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида “зиёрат туризми” ривожлантирилади

'Ўзбекистон ва Покистон ўртасида “зиёрат туризми” ривожлантирилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Имрон Хон ўртасида 14 апрель куни бўлиб ўтган онлайн саммит давомида икки мамлакат раҳбарлари томонидан маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурларини илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, кўп қиррали ҳамкорликнинг муваффақиятли моделини яратишда муҳим аҳамиятга эга  таълим, маданият ва туризм каби соҳаларда ҳамкорликни изчил ривожлантириш инобатга олинди.  

Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий-маънавий ва диний яқинлик анʼанаси бўлган дўстлик, ишонч, ўзаро тушуниш ва бир-бирининг манфаатларини ҳурмат қилишнинг самарали воситаси сифатида қаралди.

Соҳадаги ҳамкорлик маданиятларнинг ўзаро бойлиги ва алоқадорлиги, умумий маданий-гуманитар маконнинг шаклланишига хизмат қилади.

Маданий алоқаларни сақлаб қолиш, шунингдек, икки давлат ўртасида иқтисодиёт, сиёсат, хавфсизлик соҳаларида барқарор ҳамда узоқ муддатли алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришнинг асосий шартидир.

Шу ўринда, Ўзбекистон Покистон билан маданий алоқаларни мустаҳкамлаш курсини олади, бу билан икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг ортиб бораётган траекторияси янада таъминланади.    

Келишувлар маданий-гуманитар ҳамкорликнинг муҳим органик элементи бўлган фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорликка янги туртки беради.  

Жумладан, покистонлик ёшларнинг Ўзбекистонда таълим олишга бўлган қизиқишини ошириш тенденсияси эʼтиборга олинмоқда.

2020-йилда Ўзбекистон олий ўқув юртларида таҳсил олаётган покистонлик талабалар сони 232 кишига етди.  Уларнинг катта қисми (98%) тиббий соҳадаги университетларда таълим олишади.

Бу кўрсаткич 2019-йилга нисбатан (27 киши) 9 баробар кўпайган. Кузатилаётган жадал ўсиш сурʼатлари Покистонни Ўзбекистон таълим хизматларининг асосий истеʼмолчиларидан бирига айлантиради.

Келишувлар Покистон билан таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш Ўзбекистоннинг мусулмон дунёсидаги илмий ва маърифий марказ сифатидаги тарихий мақомини тиклаш каби стратегик мақсадларига хизмат қилади.

Покистон томони билан саммит давомида илмий ва таълим соҳасига оид юқори савиядаги режалар ҳам муҳокама этилди. Булар икки мамлакатнинг етакчи университетлари, илмий-тадқиқот институтлари, кутубхоналари ва музейлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Бобурийлар сулоласи мероси бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказишдан иборатдир.

Мамлакатимизнинг маданий ва тарихий диққатга сазовор жойларга, табиий қизиқиш уйғотадиган мусулмон давлатларидан   сайёҳлар оқимини кўпайтириш учун зарур ва энг қулай шароитларни яратишга мўлжалланган “зиёрат-туризм”ни ривожлантириш каби соҳаларда  Покистон билан маданий-гуманитар ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш Ўзбекистон режалари билан ҳамоҳангдир.

2019-йил якунларига кўра, Покистон сайёҳлари Ўзбекистонга келган мусулмон давлатлари орасида иккинчи ўринни эгаллаган. 2016-йилдан 2019-йилгача Покистондан Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони 400 кишидан 5 минг кишига ошди.

Сайёҳлик алмашинуви ўсишининг ижобий динамикасига қарамай, ушбу кўрсаткичлар ҳали ҳам мамлакатга туристик мақсадлар учун келган чет эл фуқаролари умумий сонининг 0,1 фоизидан камроғини ташкил этади. Бу эса туризм соҳасидаги ҳамкорлик учун улкан имкониятлар мавжудлигини англатади.

Маълумки, Ўзбекистон бугунги кунда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасида зиёрат туризми йўналишлари бўйича энг яхши ўнта мамлакат қаторига киради. Покистон эса мусулмон аҳолиси сони бўйича дунёда иккинчи ўринда туради.

Бу эса томонларни туризм соҳасида ҳамкорликка янги туртки бериш йўлларини излашга ундайди. Шу мақсадда 2019-йилда Исломободда Ўзбекистон туризм маркази ташкил этилиб, 2020-йилда “Нақшбандия” оқимининг етакчиларидан бири Х.Раҳмон Покистонда Ўзбекистон зиёрати туризмининг элчиси этиб тайинланди.

Шунингдек, ҳаво қатновини тезда қайта тиклаш, виза режимини соддалаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Исломобод ва Тошкент ўртасида чартер рейсларини ташкил этиш. Ўтган юқори даражадаги музокаралар жараёнида айнан шу мавзулар асосий ўринни эгаллади.

Ўзбекистон билан Покистон ўртасида маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш бўйича эришилган янги келишувлар икки давлатнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини барча соҳаларда кенгайтириш учун қўшимча қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилган.

    Бошқа янгиликлар