ФИФА Блаттер ва Платини дисквалификациясини 2 йилга қисқартирди

СПОРТ 25.02.2016, 16:57
ФИФА Блаттер ва Платини дисквалификациясини 2 йилга қисқартирди

ФИФА апелляция қўмитаси ушбу ташкилотнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер ва УЕФА собиқ раҳбари Мишель Платинининг дисквалификациясини 2 йилга қисқартирди.

Ҳар икки ташкилот раҳбари ФИФА одоб-аҳлоқ қўмитаси томонидан қўйилган 8 йиллик дисквалификацияни 6 йилгача қисқартирди. Маълум бўлишича, ФИФА уларнинг футбол ривожига қўшган ҳиссаси учун шундай қарорга келган. 

Шунингдек, ФИФА апелляция қўмитаси ФИФА ахлоқ қўмитасининг Блаттер ва Платинини футбол фаолиятидан бутунлай четлаштириш борасидаги сўровини инкор қилди. 

Қайд этиш жоиз, ушбу қарор кучга кирганидан сўнг, Блаттер ва Платини 30 кун ичида, мос равишда 45,5 ва 72,8 минг евро жарима тўлаши керак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1