Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 17 апрелда кундуз куни республика бўйича ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 22-27° илиқгача, жанубда ва чўл ҳудудларида 30° илиқгача исийди.
Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 24-26° илиқни ташкил этади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 14-19° илиқ бўлади.






