АсосийЖАМИЯТ

Кеча 34 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди — ССВ

Кеча, 16 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб  жами 34 318 нафар киши COVID-19 г...

'Кеча 34 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди — ССВ'ning rasmi

Кеча, 16 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб  жами 34 318 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Хабарга қўра, айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 369 928 нафарга етди.  

16 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Қашқадарё вилояти (4450 нафар),

Самарқанд вилояти (4221 нафар),  

Бухоро вилояти (3100 нафар) банд қилди.  

Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони Фарғона вилоятида 53984 нафар, Андижон вилоятида 41829 нафар, Наманган вилоятида  39650 , Самарқанд вилоятида 31834 нафарни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар