Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон текбол федерацияси давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида текбол спорт турини ривожлантириш, оммалаштириш, текбол спорт тури бўйича профессионал ва ҳаваскор спортчиларни тайёрлаш, шунингдек аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат.






