1

Дунё бўйлаб коронавирусга чалиниш ва вафот этиш ҳолатлари хавотирли тезлик билан кўпаймоқда – ЖССТ бош директори

ЖАМИЯТ 17.04.2021, 13:51
Теглар: коронавирус, ЖССТ
Дунё бўйлаб коронавирусга чалиниш ва вафот этиш ҳолатлари хавотирли тезлик билан кўпаймоқда – ЖССТ бош директори

"Ҳафталик коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони бўйича кўрсаткичлар сўнгги икки ой ичида икки баробарга кўпайган ва пандемия бошлангандан буён энг юқори чўққисига яқинлашмоқда",–деди ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус. 

ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, илгари коронавирус инфекциясининг тез тарқалишини жиловлай олган қатор мамлакатларда ҳам ҳозирда вазият анчайин мураккаблашган.

Маълумот учун,  охирги сутка давомида дунёда 804 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 138 миллион 688 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 978 мингдан зиёд киши вафот этган (16.04.2021 йил Европа вақти билан соат 15:46 ҳолатига кўра).  

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (17.04.2021 йил Тошкент вақти билан соат 06:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 139 миллион 690 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 997 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 31,103 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.  

  • Иккинчи ўринда Ҳиндистон (14,291 миллиондан ортиқ),  
  • учинчи ўринда Бразилия (13,673 миллиондан ортиқ),  
  • тўртинчи ўринда Франция (5,107 миллиондан ортиқ),  
  • бешинчи ўринда эса Россия (4,684 миллиондан ортиқ).  

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида:

  • АҚШда 73 306,  
  • Ҳиндистонда 217 353,  
  • Бразилияда 73 513,  
  • Францияда 37 936,  
  • Россияда эса 8 995 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Шарҳлар

Саккиз ҳафтадан буён дунёда CОVID-19 дан ўлим кўрсаткичлари ортмоқда — ЖССТ

25.01.2023, 11:28

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус 2022 йилнинг декабрь ойидан буён дунёда коронавирус қурбонлари сони ортиб бораётганини маълум қилди. Бу ҳақда ССВ матбуот...
Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди — ЖССТ 

23.01.2023, 11:20

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...
Дунё бўйлаб касалланишнинг янги тўлқини кутилмоқда — ЖССТ

05.01.2023, 11:00

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, “омикрон” штаммининг янги XBB.1.5 субварианти 29 мамлакатда рўйхатга олинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, бу...
⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1