АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда коронавирусга қайси ёш тоифаси кўпроқ чалинмоқда?

Бугун ўтказилган коронавирусга қарши курашиш бўйича Махсус комиссиянинг кенгайтирилган йиғ...

'Ўзбекистонда коронавирусга қайси ёш тоифаси кўпроқ чалинмоқда?'ning rasmi

Бугун ўтказилган коронавирусга қарши курашиш бўйича Махсус комиссиянинг кенгайтирилган йиғилишида Cоғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати  раҳбари Баҳодир Юсупалиев  айни пайтда мамлакатимиз ҳудудида  рўйхатга олинаётган коронавирусдан касалланганларнинг ёшма-ёш таҳлили ҳақида маълумот берди.

Мутахассис берган маълумотга кўра:

  • 14 ёшгача бўлган болалар ўртача 13-15 фоизни;
  • 15-19 ёшдагилар 4-6 фоизни;  
  • 20-29 ёшдагилар 11-14 фоизни;
  • 30-39 ёшдагилар 17-20 фоизни;
  • 40-49 ёшдагилар 10-15 фоизни;
  • ‍50-59 ёшдагилар 12-16 фоизни;
  • 60 ёш ва ундан катталар 22-26 фоизни ташкил этмоқда.

Бошқа янгиликлар