АсосийJamiyat

Аброр Мухтор Алий аёллардан узр сўради. Ислом цивилизацияси маркази аҳолини огоҳлантирди

'Аброр Мухтор Алий аёллардан узр сўради. Ислом цивилизацияси маркази аҳолини огоҳлантирди'ning rasmi

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизматида ўриндошлик асосида фаолият юритувчи Аброр Мухтор Алий (Аброр Абдуазимов)нинг ижтимоий тармоқларда тарқалган чиқишларини муаллифнинг шахсий қарашлари сифатида қабул қилинишини сўрайди. Бу ҳақда марказнинг веб-сайтида хабар берилган. 

"Техник нуқтаи назардан экспертизага муҳтож ва кўринишидан баёнотнинг бир қисми бўлган чиқишда айтилган фикрлар ҳам диний, ҳам дунёвий томондан кескин танқидга лойиқ",– дейилади хабарда.

Матбуот хизматига маълум қилинишича, Аброр Мухтор Алий ўз чиқишига изоҳ берган ва аёллардан узр сўраган. Унга бундан буён чиқишлари мавзуига ва мазмунига алоҳида эътибор бериш тавсия қилинган.

Маълумот учун, аввалроқ Аброр Мухтор Алий ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифасида аёлларни урадиган эркакларни ёқтиришини айтган эди.

Бошқа янгиликлар