1

“Кинокарвон” Зомин туманига сафар қилди

МАДАНИЯТ 18.04.2021, 08:50
“Кинокарвон” Зомин туманига сафар қилди

Ўзбекистон кинематография агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Кинокарвон” гуруҳининг 17 апрель кунлари Жиззах вилояти Зомин туманида учрашувлари бўлиб ўтди.  

Зомин шаҳри маркази ва 15-сонли умумтаълим мактабида, “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини ва Бешкуби қишлоғида, Даштобод шаҳридаги мусиқа мактаби ва 2-сонли касб-ҳунар коллежида, Чорвадор қишлоқ фуқаролар йиғини Жалойир қишлоғидаги 11-сонли умумтаълим мактаби ва Туркман маҳалла фуқаролар йиғинидаги 19-сонли умумтаълим мактабида учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил этилди.  

Шунингдек, ҳудудлар бўйлаб болалар ва ўсмирлар учун “Синемобиль” платформасининг намойишлари ўтказилди. Учрашув ва давра суҳбатларидан сўнг, янги фильмларнинг премьералари бўлиб ўтди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1