АсосийJamiyat

Фарғонада ИИБга тегишли автомобиль ҳайдовчиси қоидани бузди(ми?)

'Фарғонада ИИБга тегишли автомобиль ҳайдовчиси қоидани бузди(ми?)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда "Фарғонада ИИБга тегишли автомобиль ҳайдовчиси қоидани бузди" сарлавҳаси остидаги хабар тарқалди.  

Хабарда келтирилган суратда "Нексия-3" русумли, 40 773 VSF давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларининг 31-банди (светофорнинг қизил ишораси, шунингдек милтилловчи қизил ишораси ҳаракатланишни тақиқлайди)да белгиланган талабларни четлаб ўтганлиги ҳолати акс этган.

Ҳолат ўрганилди ва "Нексия-3" русумли, 40 773 VSF давлат рақам белгили автомобиль бириктирилган ҳайдовчига нисбатан БҲМнинг 2 баравари, яъни 490.000 сўм миқдорида жарима жазоси белгиланди.

"Барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини сўраймиз",–дейилади ЙҲХББ хабарида.  

Бошқа янгиликлар