АсосийSiyosat

"Мени ва қизимни зўрлаганлар озодликда юрибди" — Муҳожир аёлнинг мурожаати назоратга олинди

'"Мени ва қизимни зўрлаганлар озодликда юрибди" —  Муҳожир аёлнинг мурожаати назоратга олинди'ning rasmi

16 апрель куни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда “Муҳожир аёл: Мени ва қизимни зўрлаганлар озодликда юрибди” номли видеоматериал кенг тарқалди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борди.

Видеолавҳада Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида меҳнат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва унинг икки фарзандига нисбатан содир этилган зўравонлик ҳаракатлари бўйича хабарлар акс эттирилган.

Ушбу масала Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинди.

Ҳукуматнинг тегишли вазирлик ва идораларига тезкор сўровномалар юборилди.

Ўрганиш натижалари юзасидан маълумот берилади.

    Бошқа янгиликлар