1985 йилда туғилган Сарсенбаев Алламберген Ережепович жорий йилнинг 8 апрель куни тахминан соат 16.00 да Чилонзор туманидаги савдо марказидан чиқиб, қайтиб келмаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ маълум қилди.
Белгилари: бўйи 165-170 см, танаси ўртача, сочлари калта қора.
Кийимлари: қора куртка, қора шим, этик.

Ҳурматли фуқаролар! Агар сизда Сарсенбаев Алламбергеннинг қаердалиги ҳақида маълумот бўлса, энг яқин ички ишлар бўлимига ёки 102 рақамига хабар беришингизни сўраймиз.






