Халқ депутатлари Улуғнор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Андижон вилояти Улуғнор тумани ҳокими лавозимига Ахмаджонов Мухаммадисломиддин Мухаммадсобирович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг Матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун: Ахмаджонов Мухаммадисломиддин Мухаммадсобирович 1979 йилда Шаҳрихон туманида туғилган. 2000 йилда Тошкент давлат юридик институтини ҳамда 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курсларини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2001 йили Тошкент шаҳар ҳокимлиги Адлия бошқармаси катта назоратчиси вазифасидан бошлаган.
2006-2009 йилларда Андижон вилояти Избоскан тумани прокуратураси терговчиси лавозимида ишлаган.
2019-2020 йилларда Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани прокурори лавозимида ишлаган.
Тайинловга қадар Ахмаджонов Мухаммадисломиддин Мухаммадсобирович, Андижон вилояти Улуғнор тумани прокурори бўлган.






