Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларга ёшлар томонидан жамиятда юриш-туриш қоидаларига тўғри келмайдиган ҳатти-ҳаракатлар акс этган кўплаб видео лавҳалар жойлаштирилмоқда.Ички ишлар идоралари томонидан бундай тартиббузарларга кўрилаётган чоралар бесамардек, назаримизда. Ёшлар "лайк" йиғиш мақсадида ҳамон бемаъний видеоларни суратга олишда давом этишмоқда.
ИИВ кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган метрода тўй қилган "Tik tok"чиларни аниқлангани ва уларга жазо тайинланганини маълум қилди.
Суд уларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг майда безорилик, эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш ва метрополитендан фойдаланиш қоидаларини бузиш моддалари билан айбдор деб топган.
Қоидабузарларга БҲМнинг 4 баравари (980 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.





