Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда муҳокама қилинган “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиб-таомиллари турлари қисқартирилганлиги ҳамда соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Лойиҳа билан лиценция ва рухсатномалар соҳасини тартибга солувчи 33 та қонунга, шунингдек, Жиноят, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Фуқаролик ва Солиқ кодексларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилмокда.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида лицензия ва рухсат бериш соҳасидаги қонун ҳужжатлари мувофиқлаштирилади.
Депутатларнинг таъкидлашича, бу, ўз навбатида, бизнес субъектларига кенг имтиёз ва енгилликлар бериш билан бирга, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш ҳамда мамлакатда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилашга хизмат қилади.
Муҳокамалардан сўнг, лойиҳа депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.