Солиқ тўловлари бўйича белгиланган мажбуриятини бажарган шахслардан ортиқча тўлов талаб қилиш ноқонунийдир.
2021 йил I чоракда ортиқча тўловлар олинишига йўл қўйган:
- 3 та туман ДСИ раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди;
- 16 та туман ДСИ раҳбарига “ҳайфсан” берилди ҳамда махсус унвони даражаси пасайтирилди.
Давлат солиқ қўмитаси ҳудудий давлат солиқ органлари ходимларини солиқ тўловчилардан ортиқча тўлов талаб қилмасликлари юзасидан қатъий огоҳлантирди.
Ортиқча тўловлар олинишига йўл қўйилган тақдирда ДСҚ томонидан қонуний чоралар кўрилади.
Маълумот ўрнида, Давлат солиқ хизмати органлари тизимида ортиқча тўловлар олинишига йўл қўйилмаслиги тўғрисида солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетига хабарнома юборилади.