АсосийJamiyat

Булоқбоши туман Давлат солиқ инспекцияси бош инспектори жиноят устида ушланди

'Булоқбоши туман Давлат солиқ инспекцияси бош инспектори жиноят устида ушланди'ning rasmi

Булоқбоши тумани Давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспектори фирибгарлик жинояти устида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ДСҚнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Булоқбоши тумани Давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспектори М.Х. ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро А.нинг отасига тегишли 0,33 гектар нотурар ер майдонининг солиқ қарздорлиги мавжуд бўлмасада, ушбу ер майдони бўйича 30 млн сўм солиқ қарздорлиги борлигини айтиб, ушбу қарздорликни бартараф қилиб бериши эвазига 15 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz

    Бошқа янгиликлар