АсосийЖАМИЯТ

Юнусободда йўловчи ташувчи автобус ва "Нексия-3" русумли автомобиль тўқнашди(видео)

Жорий йилнинг 21 апрель куни соат 14:00ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур к...

'Юнусободда йўловчи ташувчи автобус ва "Нексия-3" русумли автомобиль тўқнашди(видео)'ning rasmi

Жорий йилнинг 21 апрель куни соат 14:00ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида ҳайдовчи З.С. бошқарувидаги, 82-йўналишда ҳаракатланувчи, йўловчи ташувчи "Mercedes-Benz" русумли автобус ва ҳайдовчи М.Х. бошқарувида бўлган "Нексия-3" русумли автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Маълум қилинишича, ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автобус ҳайдовчиси ва йўловчиси ўртасида ўзаро низоли вазият сабаб биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиши юзасидан шифохонага мурожаат қилинган.  

Мазкур ЙТҲ юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда. 

Бошқа янгиликлар