1

Ўзбекистонда Иноят Наврўзбоев ҳақида фильм суратга олинмоқда

МАДАНИЯТ 21.04.2021, 16:28
Теглар: Иноят Наврўзбоев
Ўзбекистонда Иноят Наврўзбоев ҳақида фильм суратга олинмоқда

Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан "Ҳужжатли ва хроникал фильмлар студияси" ДУК томонидан "Унутилмас қаҳрамонлар" туркуми остида янги ҳужжатли фильмлар суратга олинмоқда. Мазкур фильмлардан бири ватандошимиз Иноят Наврўзбоев ҳақида. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Иноят Наврўзбоев 1918 йилда туғилган, иккинчи жаҳон урушида пулемётчи сифатида қатнашган. Днепр дарёси бўйидаги жангда катта жасорат кўрсатган ҳамда “Олтин юлдуз” фахрий медали билан мукофотланган.  

Мазкур туркум ҳужжатли фильмлар Иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатган юртдошларимиз ҳақида бўлиб, урушда қозонилган ғалабанинг 76 йиллигига бағишланади. Постановкачи режиссёр Наврўза Бийназова “Иноят Наврўзбоев” фильмининг суратга олиш жараёнлари ҳақида сўзлади:

Ижодий гуруҳимиз билан Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида бўлдик. Қаҳрамонимиз, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси кичик лейтенант Иноят Наврўзбоев шу ҳудудда туғилиб катта бўлган, урушдан қайтиб келиб совхозларни бошқарган. Тўрткул туманида 3 кунлик съёмка жараёнларида деярли барча эпизодлар олинди. Иноят Наврўзбоев ёшлигини Шаҳзод Маъруфжонов ижро этди. Ҳозирда фильмнинг монтаж жараёнлари бошланди”

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1