АОКА «Чегара билмас мухбирлар» нодавлат ташкилоти эълон қилган рейтингдан норози. Унда Ўзбекистон матбуот эркинлиги бўйича 157-ўринга муносиб кўрилганди

ЖАМИЯТ 21.04.2021, 17:57
Теглар: АОКА
АОКА «Чегара билмас мухбирлар» нодавлат ташкилоти эълон қилган рейтингдан норози. Унда Ўзбекистон матбуот эркинлиги бўйича  157-ўринга муносиб кўрилганди

«Чегара билмас мухбирлар» нодавлат ташкилоти эълон қилган матбуот эркинлиги рейтингида Ўзбекистон 157-ўринда қайд этилди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги рейтинг бўйича расмий муносабат берди:

Ташкилот томонидан юртимизда ахборот соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўлақонли ўз аксини топмагани ва муносиб баҳоланмаган.

Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик — давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган. Журналист ва блогерлар ҳуқуқлари қонун доирасида ҳимоя қилинаётгани, ахборот хизматлари ва давлат тузилмаларининг матбуотдаги танқидларга конструктив жавоб қайтараётгани натижасида аҳолининг хабардорлик даражаси ошиб бормоқда.

Мураккаб пандемия шароитида Ўзбекистонда ОАВ, ижтимоий тармоқлар ҳамда мессенжерлар имкониятларидан самарали фойдаланиб, медиа маконда тарқалган ва муҳокамаларга сабаб бўлган ҳар бир маълумотга ўз вақтида расмий муносабат, изоҳ, тушунтиришлар бериб борилди. Агентликда барча давлат органлари ва идоралари билан биргаликда брифинг ҳамда матбуот анжуманларини тизимли ўтказиш йўлга қўйилди. Аҳоли ўзини қизиқтирган саволларга мутасаддилар ҳамда мутахассислардан бевосита жавоб олишни бошлади. Худди шундай амалиёт ҳудудларда ҳам жорий этилди, махсус медиа-режалар асосида журналистлар учун тадбирлар мунтазам ўтказиб бориляпти.  

Бундан ташқари, амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, жиноий жавобгарлик либераллаштирилди. Хусусан, туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси бекор қилинди.

Бугун Ўзбекистоннинг янги очиқлик ва ошкоралик сиёсатида ахборот соҳасидаги баҳсли масалалар, томонлар ўртасида пайдо бўладиган ҳар қандай низоли вазиятлар мавжуд қонунлар, шунингдек, суд тизими доирасида ҳал қилиниши йўлга қўйилди. Бу борада Агентлик ахборот соҳасидаги ваколатли орган сифатида ишончли ва холис ахборот тарқатаётган журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр.

"Умид қиламизки, «Чегара билмас мухбирлар» ташкилотининг кейинги рейтингларида Ўзбекистонда ахборот эркинлиги соҳасидаги барча ислоҳотлар ўз аксини топади ва муносиб баҳосини олади",–дея якунланган АОКА муносабати.

Шарҳлар

АОКА директори Асаджон Ходжаев Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси президенти этиб сайланди

16.08.2021, 16:46

Бугун АОКАда Ўзбекистон кикбоксинг ассоциациясининг навбатдаги конференцияси ўтказилди. Унда ассоциация раҳбарлари, Ижрои қўмитаси аъзолари, спортчилар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этган.Конференцияда кикбоксинг спорт тури шу йилнинг...
АОКА Андижонда журналистларнинг калтакланиши юзасидан расмий баёнот берди

08.06.2021, 18:08

Куни кеча Андижонда журналистлар калтаклангани ҳақида хабар берган эдик. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Андижонда журналистларнинг калтакланиши юзасидан расмий баёнот билан чиқди. Баёнотда айтилишича, бугун Ахборот...
2021 йил 1-чорагида 9 нафар судьяга нисбатан интизомий иш қўзғатилган

05.05.2021, 17:54

Олий суд мутасаддилари иштирокида АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида  2021 йил 1-чорагида судьяларга нисбатан қўзғатилган интизомий иш бўйича маълумот берди:️«Бугунги кунда тизимда 401 та суд фаолият...
АОКА номидан ноқонуний фойдаланган сайт раҳбарияти огоҳлантирилди

28.04.2021, 18:20

Taftish.uz веб-сайти мухбирлари Н. А. ҳамда Ҳ. С. фаолиятлари давомида давлат байроғи фонига “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Taftish.uz ахборот...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1