Самарқандда таровеҳ намозлари ўқиладиган масжидларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йил 13 майга қадар кеч соат 20:00 дан 22:00 гача шаҳарнинг Шоҳруҳ Мирзо ва Ҳусайн Бойқаро кўчалари кесишмасидан Челак кўчасигача бўлган қисмигача “Хўжа Юсуф” масжиди олдида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Бу ҳақда шаҳар ҳокимининг жорий йил 16 апрелдаги 116-фармойиши қабул қилинган.






