АсосийJamiyat

139 нафар ўзбекистонлик ишлаш учун Россияга жўнаб кетди

'139 нафар ўзбекистонлик ишлаш учун Россияга жўнаб кетди'ning rasmi

Россия Федерациясининг кўплаб иш берувчи корхоналарига фуқароларни ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш мақсадида ушбу корхоналар вакиллари иштирокида фуқаролар республикамизнинг қатор вилоятларида танловдан ўтказилди.

Мазкур танловлардан муваффақиятли ўтган фуқаролар Россияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилмоқда.

Ана шундай фуқаролардан 139 нафари Омск вилоятидаги «Лимакмаращстрой» масъулияти чекланган жамиятида ишлаш учун Тошкент халқаро аэропортидан жўнаб кетди.

Россияда ишлаш учун кетаётган юртдошларимизга аэропортда тегишли тушунтиришлар берилиб, меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан материаллар тарқатилди.

Юртдошларимиз белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.

Бошқа янгиликлар