Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 17-22° илиқгача исийди.
Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 18-20° илиқни ташкил этади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2200 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6-11° илиқ бўлади.






