Бу ҳақда Aдлия вазири Русланбек Давлетов ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилмоқда.
Хабарга кўра, Буюк Британиянинг олий таълим соҳасига оид муҳим масалаларни ёритувчи ва университетлар фаолиятини баҳолаб борувчи Times Higher Education ташкилоти ўзининг навбатдаги THE Impact Ranking рейтинги натижаларини эълон қилган. Бунга кўра, Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) дунёнинг 94 та минтақа ва давлатларидан қатнашган минглаб университетлар орасида 401-ўринни эгаллаган.