Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Ҳукуматлари ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан Россия Федерациясининг "Royal Flight" авиакомпаниясига 2021 йил 21 апрелда 9-К сонли Ўзбекистон Республикасига Москва – Андижон - Москва йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Эксплуатацион рухсатнома берилди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилишича, Авиакомпания парвозларни Boeing 757-200 ҳаво кемасида амалга оширади.






