АсосийJamiyat

''GM-Uzbekiston”нинг сохта кадр ходими аниқланди

'''GM-Uzbekiston”нинг сохта кадр ходими аниқланди'ning rasmi

Андижон вилояти Асака тумани Қадрият маҳалласида яшовчи 29 ёшли Я.Акмалбек фуқаролар 49 ёшли Ш.Назиржон, 54 ёшли Х.Солижон, 45 ёшли С.Фурқат, 41 ёшли С.Шерзод ва бошқаларга ўзини “UzAutoMotors” АЖнинг кадрлар бўлими бошлиғи деб таништириб, гўёки уларни ва қариндошларини “GM-Uzbekiston” автомобиль заводига ҳайдовчиликка ишга киритиб қўйиши ва имтиёзли тўловлар асосида автомашина олиб беришини ваъда қилиб, 2020 йил май ойидан июнь ойига қадар бўлган вақт оралиғида ушбу фуқаролардан жами 21 100 АҚШ доллар ва 760 000 сўм пул маблағларини алдов йўли билан олиб, шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Я.Акмалбекка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида, Я.Акмалбек ҳеч қаерда ишламаслиги аниқланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.  

Бошқа янгиликлар