АсосийJamiyat

Тошкентда қарздорлар бошқа турар-жой бермаган ҳолда уйдан кўчирилди

'Тошкентда қарздорлар бошқа  турар-жой  бермаган  ҳолда  уйдан кўчирилди'ning rasmi

ФИБ Учтепа туманлараро судининг 16.11.2020 йилдаги ижро варақасига асосан,  ундирувчи А.Абдумўминованинг фойдасига қарздор  С.Абдумўминов ва У.Бобонороваларни низоли Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 20-мавзесида жойлашган хонадондан бошқа турар-жой бермасдан кўчириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюросининг катта инспектори Марғуба Амонова "Даракчи.уз" га хабар берди.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан, ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва тарафларга юборилган.  Қарздорга нисбатан ижро ҳужжати талабларини қонун талаблари асосида  бажариши лозимлиги, акс ҳолда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1981-моддасига асосан маъмурий жарима қўлланилиши тўғрисида мажбуриятнома олинган ва қарздорга ихтиёрий  01.04.2021 йилга қадар муддат берилган.  

Ижро ҳаракатлари жараёнида, 01.04.2021 йилда қарздорлар ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилдан бошқа турар-жой бермаган ҳолда кўчирилди ва ҳолат юзасидан холислар иштирокида далолатнома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси, 1-бандига асосан ижро иши тамомланди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар