Молия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, "UzAuto Motors" АЖ илк бора 300 млн. доллар миқдорида халқаро облигацияларининг чиқарилиши ва халқаро инвесторлар билан телеконференциялар ўтказилиши ҳақида эълон қилди.
Халқаро инвесторлар қизиқишлари ва молия бозорларининг ҳолатидан келиб чиқиб, кейинги кунларда буюртмалар китоби очилиши ва халқаро облигацияларнинг фоиз ставкаси белгиланиши кутилмоқда.






