Андижон давлат университети ҳам карантинга ёпилди. Бу ҳақда Университетнинг ижтимоий саҳифаларида эълон қилинди.
Хабарда айтилишича, 2021 йилнинг 22 апрел санасидан бошлаб, университетнинг асосий ҳудудидаги факултетларда ўқув жараёнлари 14 кунга масофавий таълим (онлине) шаклига ўтказилган.
Эпидемиологик вазият барқарорлашса, анъанавий ўқув жараёнига қайтилади.