1

Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида ўтказиладиган оммавий қабулларнинг манзил ва саналари билан танишинг

ЖАМИЯТ 23.04.2021, 13:44
Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида ўтказиладиган оммавий қабулларнинг манзил ва саналари билан танишинг

Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида жойларда оммавий қабуллар ташкил этиляпти.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов ва Олий суд раиси Козимжон Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар жорий йилнинг август ойигача Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб, мурожаатчилар билан мулоқот ўтказишади.

Оммавий қабуллар навбати билан ҳар бир ҳудудда ўтказилади. Навбатдаги қабуллар манзили – Тошкент шаҳри ва Наманган вилояти.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Тошкент шаҳрида, Олий суд раиси Козимжон Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Наманган вилоятида жорий йилнинг 28-30 апрель кунлари иш олиб боради.

Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан қуйида келтирилган жадвал орқали танишиш мумкин.

 

Кейинги оммавий қабуллар ҳақида олдиндан маълум қилинади. Қўшимча маълумотлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудлардаги Халқ қабулхоналарига мурожаат қилиш мумкин.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1