1

Давлат бюджетини талон-торож қилган Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари нималарда айбланган эди? Бош прокурор тергов жараёнида аниқланган фактларни ошкор этди (видео)

ЖАМИЯТ 23.04.2021, 14:17
Давлат бюджетини талон-торож қилган Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари нималарда айбланган эди? Бош прокурор тергов жараёнида аниқланган фактларни ошкор этди (видео)

Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Унда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқулов иши ҳақида гапириб, тергов жараёнида аниқланган фактларни ошкор этди.

Маълум бўлишича, Раҳмонқулов 2018 йилда вилоят  ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинлангач, уюшган  гуруҳ тузиб, миллиардлаб бюджет маблағларини талон -торож   қилиб   келган.  

Шу мақсадда, қурилиш соҳасига масъул вилоят ташкилотлари раҳбарлигига ҳамда вилоят тендер комиссиясига таниш - билишларини қўйиб, улар орқали ўзининг ғаразли мақсадларига шароит яратган.  

Хусусан, Раҳмонқулов 2018 - 2020 йилларда жами 494 млрд. сўмлик 82 та объектлар қурилиш - таъмирлаш ишларини ўзининг раҳнамолигидаги 9 та пудрат ташкилотига топшириб, қурилиш ишлари ҳажмини сунъий оширилган нархда расмийлаштириш, қўшиб ёзиш орқали қарийб 20 млрд. сўмлик бюджет маблағларини талон-торож қилган. Бу ҳозиргача терговда аниқланган ҳолатлар.

Терговда Раҳмонқуловга тегишли корхоналарда 12 млрд. сўм, Жиззах шаҳридаги “Эски шаҳар” буюм бозорида қурилган 172 та савдо дўкони, кўп қаватли уйларда 14 та хонадон, 43 та автомашина, 37 та бошқа кўчмас мулклар борлиги аниқланиб, зарарни ундириш учун хатланди.  

Ҳозирда Раҳмонқулов ва унинг 10 нафар жиноий шериклари қамоққа олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1