1

“Она ва бола соғлиғи” деб номланган янги суғурта тури тақдим этилди

САЛОМАТЛИК 27.02.2016, 13:20
“Она ва бола соғлиғи” деб номланган янги суғурта тури тақдим этилди

Миллий матбуот марказида “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси томонидан кўрсатилаётган хизматлар, Соғлом она ва бола йили муносабати билан ишлаб чиқилган янги суғурта маҳсулоти тақдимотига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. 

Компания департаменти бош менежери Сайфулло Мирзаевнинг маълумотларига кўра, жисмоний шахслар учун “Она ва бола соғлиғи” деб номланган янги суғурта тури тақдим этилди.

Бу хизмат бахтсиз ҳодиса натижасида она ва унинг 16 ёшгача бўлган боласи жароҳат олганда, тиббиёт муассасасига шошилинч жойлаштирилганда моддий ёрдам кўрсатиш имконини беради.

Бунда стационарда даволаниш муддатига қараб турли миқдорда суғурта қопламаси тўлаш кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1