Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида 2 ҳафталик карантин якунланди. Бироқ ўқиш ўқув йили сўнггига қадар онлайн давом эттириладиган бўлди. Бу ҳақда университет маъмурияти эълон қилди.
Маълум қилинишича, ОТМ ётоқхонасида карантинга олинган талабаларга 24 апрелдан уйларига рухсат берилади.






