1

Тошкентда “Евроосиё” халқаро театр санъати фестивали ўтказилади

МАДАНИЯТ 24.04.2021, 10:41
Тошкентда “Евроосиё” халқаро театр санъати фестивали ўтказилади

Ҳукумат қарори (235-сон, 23.04.2021 й.) билан “Евроосиё” халқаро театр санъати фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Низомга кўра, фестиваль 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта октябрь ойининг сўнгги ўн кунлигида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларнинг театр жамоалари иштирокида ташкил этилади.

Мазкур фестиваль йиллар кесимида театр санъатининг аниқ бир жанр ва йўналишларида қуйидаги кетма-кетликда ўтказилади:  

➖драматик театрлар фестивали (биринчи марта);  

➖мусиқали театрлар фестивали (иккинчи марта);  

➖қўғирчоқ театрлари фестивали (учинчи марта);  

➖ёш томошабинлар театрлари фестивали (тўртинчи марта).  

Фестивалда иштирок этиш истагини билдирган иштирокчилар фестиваль ўтадиган йилнинг 1 февралига қадар фестивалнинг махсус электрон манзили орқали ариза беришлари мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1