1

Ўзбекистонда 243 та мактаб тўлиқ онлайн таълимга ўтказилган — Халқ таълими вазирлиги

ЖАМИЯТ 24.04.2021, 11:18
Ўзбекистонда 243 та мактаб тўлиқ онлайн таълимга ўтказилган — Халқ таълими вазирлиги

23 апрель ҳолатига Республика бўйлаб 243 та мактаб тўлиқ онлайн таълимга ўтказилган, 29 та мактабда маълум бир синфлар онлайн таълимга ўтказилган. Бу ҳақда ХТВ Матбуот хизмати хабар қилди. 

Бу ракамлар Санитария-эпидемиологик хизмат марказларининг талабномаларидан келиб чиқиб ўзгариб боради.  

Эслатиб ўтамиз, Онлайн таълимга ўтган мактаб ўқувчилари учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда “Онлайн мактаб” лойиҳаси йўлга қўйилган.

Онлайн мактаб дарсларини шунингдек Uzeduonlinemaktab телеграм канали орқали ҳам қайта кўриш имконияти мавжуд.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1